Шавкат Мирзиёев эртага Озарбайжонга боради
Жамият
−
18:33 709 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 14-15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон етакчиси Баку шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади.
Озарбайжон раислигида ўтказиладиган форум кун тартибидан Осиё қитъасида ишонч, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ҳамда Кенгашнинг институционал ривожланишини янада такомиллаштиришга оид долзарб масалалар ўрин олган.
Транспорт боғлиқлигини ривожлантириш, рақамлаштириш, барқарор иқтисодий ўсиш ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилади.
Иштирокчилар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашади.
Тадбир якунлари бўйича Баку декларацияси ҳамда Ташкилотнинг роли ва самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Саммит доирасида Президент Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Маълумот учун, ОҲИЧК Осиёда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган халқаро форум ҳисобланади. Ҳозирги вақтда Кенгаш қитъа ҳудуди ва аҳолисининг қарийб 90 фоизини ташкил этувчи 28 та давлатни бирлаштирган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь