Шавкат Мирзиёев Эрдўғанга таъзия билдирди
Жамият
−
21 Август 2022
44403Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркиянинг Мардин ва Газиантеп провинцияларида юз берган йўл ҳаракати ҳодисалари оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жароҳатланганлар тезда соғайиб кетишини тилади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 август куни Туркия жанубидаги Газиантеп шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Оқибатда 16 киши вафот этди, қурбонлар орасида уч нафар ўт ўчирувчи, 4 нафар соғлиқни сақлаш ходими ва икки нафар журналист ҳам ҳам бор.
Кейинчалик эса Туркиянинг жануби-шарқидаги Мардин вилоятида ҳам тўртта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилди.
Ушбу ЙТҲда дастлаб 16 киши ҳалок бўлгани, 29 киши жароҳатлангани айтилди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 20 га етган, жароҳатланган эса 30 га.
LiveБарчаси