Шавкат Мирзиёев декабрда Кореяга сафар қилади

Жамият 4445
image

Жорий йилнинг охиригача Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга боради. Бу ҳақда “koreantimes” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, дастлаб режалаштирилган ташриф асосан COVID-19 сабаб қолдирилган.

“Сентябрь ойига режалаштирилган ташриф, тахминан декабрь ойига кўчирилди”, деган Иқтисодиёт ва молия вазирлигидаги юқори мартабали амалдор.

Ташрифдан ташқари, икки мамлакат ўртасида эркин савдо тўғрисида шартнома имзолаш учун бир нечта иқтисодий омиллар юзасидан маслаҳатлашувлар ҳам ўтказиляпти.

Ташриф Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари – Инвестиция ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқовнинг Кореяга сафаридан кейин амалга ошириладиган бўлган. Умурзоқов Корея Бош вазирининг ўринбосари – Молия вазири Хун Намки билан учрашган. 

Шавкат Мирзиёев ташриф вақтида белгиланган 100 га яқин лойиҳа бўйича янада тезкор ва аниқ ҳамкорликка интилиши тахмин қилиняпти. 

Маълумот учун, Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 18-21 апрель кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 102
Рейтинг: 3.2
t
×