Шавкат Мирзиёев бугун Туркманистонга боради

Жамият 5556
image
-

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ташриф дастурида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан икки томонлама учрашув ўтказилиши кўзда тутилган.

“Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорлик ва минтақавий шерикликни кенгайтириш масалалари ўрин олган”, дейилади хабарда.

Давлат раҳбарлари Туркманистон етакчисининг отаси Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишланган тадбирларда иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида мулоқот ўтказилишини эълон қилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 153
Рейтинг: 2.9
t
×