Шавкат Мирзиёев Бердимуҳамедовни Кўксаройда расман кутиб олди

Жамият 6329
image
-

Хабарингиз бор, кеча, 4 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Бугун, 5 октябрь куни Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида олий даражали меҳмон шарафига расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Дастлаб икки Президент иштирокида давлат мадҳиялари янгради, шундан сўнг давлатлар раҳбарлари фахрий қоровул олдидан эҳтиром кўрсатиб ўтдилар.

Расмий қабул вақтида икки мамлакат раҳбарлари ҳукумат аъзоларини ўзаро таништирди.

Маълумот учун, жорий йил ҳисобидан Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари 4 марта учрашиб, музокара олиб борган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 163
Рейтинг: 3.2
t
×