Шавкат Мирзиёев БАА валиаҳди ва вице-президентига ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
14 Май 2022
5559Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президент Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаённинг вафоти муносабати билан мамлакат валиаҳд шаҳзодаси ва Вице-президентига ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
“Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди Шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён ва мамлакат вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид ал-Мактумга Президент Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаённинг вафот этгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид ал-Наҳаён кеча, 13 май куни 73 ёшида вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь