Шавкат Мирзиёев 2 трлн сўмлик лойиҳалар билан танишди
Жамият
−
24 Август 2023
9170Бугун, 24 август куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд туманида барпо этилаётган савдо, саноат ва сервис мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Айтилишича, 37 гектар майдонда умумий қиймати 2 триллион 79 миллиард сўмлик 7 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан биринчиси – автомобиллар эҳтиёт қисмлари бозори яқинда ишга туширилади. 11 гектарни эгаллаган савдо дўконларида эса 3 мингта иш ўрни яратилади.
Қайд этилишича, айни пайтда ҳудудда газоблок, пенопласт, оҳак ва зичлагич ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши олиб борилмоқда. Улар шу йил охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Шунингдек, келгуси йилларда “Кўксарой автомолл” савдо ва кўнгилочар маркази, ойнага ишлов бериш, пластик ва алюмин ромлар корхонаси қуриб битказилиши режалаштирилган.
Билдирилишича, ушбу лойиҳаларда ўн мингга яқин аҳоли доимий иш билан таъминланади.
Давлат раҳбари бунинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб, лойиҳаларни тезлаштириш, шу ернинг ўзида ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь