Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида Андижонга сафар қилади
Жамият
−
14 Июнь 2021
6913Жорий ҳафта охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Андижон вилоятига сафар қилади. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Давлат раҳбари жорий ҳафтада қуйидаги тадбирларда иштирок этади:
- бугун, 14 июнь куни соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкент вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан бўйича тақдимотлар ўтказилади;
- эртага, 15 июнь куни олий таълим ва жорий йилга ОТМга қабул бўйича йиғилиш бўлиб ўтади;
- 15 июнь куни Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Ал-Гергави билан учрашув;
- 16 июнь куни эса Татаристон Президенти Рустам Минниханов билан мулоқот бўлиб ўтиши кутилмоқда;
- 17-18 июнь куни Андижонга ташриф режалаштирилган.