Шармандалик давом этади. Яна бир ЙПХ инспектори “юқорининг” буйруғи билан Malibu’га жарима ёзмади

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳрида ЙПХ инспектори қоидани бузган Malibu автомобилини тўхтатгани, бироқ рация орқали унга машинани тезда қўйиб юбориш буйруғи келиши билан ҳеч қандай чора кўрмасдан кетқазиб юборгани кескин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Орада кўп ўтмай эса “Тошкент” телеканалининг “Пойтахт йўлларида” кўрсатувида инспектор давлат рақами 10 467 UE бўлган Malibu’ни тўхтатгани акс этган ҳолат эфирга узатилди.

Инспектор Malibu ҳайдовчиси (аёл киши) бошқарув вақтида телефонда гаплашгани учун тўхтатган.

Инспектор ҳужжатларни текшираётганда аёл телефонда гаплашмаганини айтган. Аёл баённома тузилишини билгач, танишига қўнғироқ қилиб, ходимга тутқазган.

Инспектор “бошлиқ” билан гаплашгач, Malibu ҳайдовчисига жарима ёзмасдан ва қўйиб юборган.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқда содир бўлган ҳолат жамоатчилик эътиросига сабаб бўлди. Сўнг, рация орқали ЙПХ инспекторига автомобилни кетқазиб юборишни айтган командирга интизомий чора кўрилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙПХ жарима

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made