Шанхайда қулаган бино остидан 17 киши қутқариб олинди
Олам
−
16 Май 2019
3301Бугун, 16 май куни Хитойнинг энг ривожланган шаҳарларидан бири Шанхайда кўп қаватли бино қулаб тушди. Қутқарувчилар қулаб тушган бино вайроналари остидан 17 кишини қутқариб олди. Фалокат содир бўлган ҳудудда қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда, деб хабар қилади маҳаллий “Пенпей” агентлиги шаҳар ўт ўчириш хизматига таяниб.
Ҳодиса эрталаб, Чаннин туманидаги Чжаохуа кўчасида содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра, таъмирдан чиққан завод биносининг томи қисман қулаб тушди. Натижада завод ходимлари вайроналар остида қолиб кетган.
Ҳодиса оқибатида қанча одам ҳалок бўлганлиги ҳақида расмий маълумот эълон қилинмаган. Қулаб тушган том ҳудуди минг квадрат метрни ташкил этади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь