Шам заводидаги ёнғинда куйган ўзбекистонликларнинг аҳволи маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги шам заводида юз берган ёнғинда Ўзбекистон фуқароси жароҳатлангани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Санкт-Петербургдаги ёнғин бўйича расмий маълумот берди. 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси вакиллари шам заводида юз берган ёнғин оқибатида танасининг 34 фоизи куйиб реанимация бўлимига тушган Ўзбекистон фуқароси А.О. ва танасининг 20 фоизи куйиб шифохонага ётқизилган Э.А.нинг ҳолидан хабар олиш учун И.И.Жанелидзе номидаги тез ёрдам илмий-тадқиқот институтига борди. Тегишли муолажадан сўнг уларнинг соғликлари ҳолати қониқарли дея баҳоланмоқда. Шифокорлар берган маълумотга кўра улар яна тахминан 20 кун шифохонадан қолади.

Шунингдек, Бош консулхона ходимлари қурилиш майдонида баландликдан тушиб кетиши оқибатида жароҳатланган Ўзбекистон фуқароси К.Б. нинг ҳам ҳолидан хабар олдилар. У тиббиёт муассасасига ўнг қовурғаси синган ҳолда жойлаштирилган эди. Айни пайтда зарур муолажа олмоқда ва ҳолати яхшиланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург ёнғин завод

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг