Шакирага қамоқ жазоси хавф солмоқда

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Колумбиялик қўшиқчи Шакира солиқ тўлашдан бўйин товлаш айблови билан судланиши мумкин. Бу ҳақда  “Euro Weekly News” газетаси хабар бермоқда

Маълум қилинишича. прокуратура Шакирани олтита солиқ жиноятида айбламоқда. Тўланиши керак бўлган маблағнинг умумий миқдори 14 минг 500 евро. 

Қайд этилишича, хонанда 2012, 2013 ва 2014 йилларда солиқ тўламаган. Қўшиқчининг ўзи бу ҳолатни Багам оролларида яшаганлиги ва камдан-кам ҳолларда Испанияга ташриф буюрганлиги билан изоҳлаган. Бироқ, ушбу баёнот солиқ инспекторлари томонидан рад этилган. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу даврда Шакира 183 кундан ортиқ Испанияда яшаган. Бу муддат Шакирани мамлакатнинг солиқ резиденти, деб ҳисоблаш учун етарли экани айтилган.

Хабарга кўра, уч йиллик терговдан сўнг, судья Шакирани суд залига чақириш учун етарли асослар бор деган хулосага келган. Газетанинг ёзишича, у фақат прокуратура билан келишувга эришган тақдирдагина суд бўлмайди. Aгар жаҳон юлдузи айбдор деб топилса, қамоқ жазосига маҳкум этилиши мумкин.

Маълумот ўрнида, 2015 йилда Шакиранинг турмуш ўртоғи футболчи Жерар Пике Испания солиқ идораларига 2,5 миллион евро қарз эди. Солиқ идораси маълумотларига кўра, футболчи 2007 йилдан 2010 йилгача кам солиқ тўлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

531

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг