Шакира Пике билан ярашмоқчи – ОАВ

Спорт 9293
image

Колумбиялик эстрада юлдузи Шакира “Барселона” футболчиси Жерар Пикени кечиришга тайёр. Чунки хонанда ҳали ҳам Пикени жуда яхши кўради. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 35 ёшли футболчи 20 ёшли официант қиз билан яширинча ишқий муносабат ўрнатган. Бундан хабар топган Шакира жорий йилнинг 12 июнида ҳимоячи билан муносабатларини узишини маълум қилди. Бироқ ҳозирда Жерар исми ошкор қилинмаган “севгилиси” билан алоқани тўхтатган ва колумбиялик қўшиқчи билан норасмий оиласини тикламоқчи.

Қайд этиш жоизки, Испаниянинг етакчи нашрлари Шакира Пикега иккинчи имконият бериши мумкинлигини ва уни кечиришга тайёрлиги ҳақида ёзмоқда. Сабаби хонанда 35 ёшли футболчига нисбатан илиқ туйғуларни йўқотмаган.

Шунингдек, колумбиялик эстрада юлдузининг онаси Нидия Ридолл эр-хотинни ярашишга ундамоқда. 

“Албатта, мен уларнинг яна бирга бўлишларини истардим. Худога шукур, Шакира кундан-кунга ўзини яхши ҳис қилмоқда” деган қўшиқчининг онаси “Europress” нашрига берган интервьюсида.

Аввалроқ, Пике ва Шакира фарзандлари ким билан яшаши тўғрисида келишолмаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Маълумот учун, Шакира 1977 йилда туғилган. Яъни, у 1987 йилда таваллуд топган Пикедан 10 ёшга каттадир. Жуфтликнинг ўзаро муносабатлари 2010 йилда бошланган. Ҳозирда уларнинг икки нафар фарзанди бор. Лекин улар ҳеч қачон расмий никоҳдан ўтмаган.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 369
Рейтинг: 2.9
t
×