Шахсий ёзишмалардан тортиб қўнғироқларгача: Бритни Спирсга ўз “охрана”си жосуслик қилган
Маданият-санъат
−
26 Сентябрь 2021
16365Америкалик поп қўшиқчи Бритни Спирснинг собиқ хавфсизлик ходими Алекс Власов 13 йил давомида унга жосуслик қилиб келгани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда “The New York Times” ёзмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Бритни Спирснинг отаси ва хавфсизлик компанияси хонандани кузатган ва унинг ётоқхонасидан яширинча аудио ёзувлар, шу жумладан унинг фарзандлари ва йигити билан бўлган қўнғироқлари ва суҳбатларини ёзиб олган. Власовга хонанданинг хабарларини шифрлаш, сўнгра уни отаси ва собиқ бизнес менежери Робин Гринхиллга юбориш топширилган.
Нашрнинг қайд этишича, Власов ўз сўзларини электрон почта хабарлари ва аудио ёзувлар билан асослаган. Собиқ қўриқчининг айтишича, раҳбарият унга хонандани ҳимоя қилиш учун бундай кузатув чоралари зарурлигини ва унинг ўзи васийлик остида бўлишни хоҳлашини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Netflix Бритни Спирс ҳақида ҳужжатли фильми суратга олган. У жорий йилнинг 28 сентябрь куни экранларга узатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь