Шахмат. ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон етакчиликни ўз қўлига олди
Sport
−
22 November 2022 7294 1 minute
Айни кунларда Исроилнинг Қуддус шаҳрида FIDE жамоалари ўртасида Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда, мусобақада жаҳоннинг сараланган 12 та жамоаси иштирок этмоқда.
1-турда Озарбайжонга қарши ўйинда мағлубиятга учраган Ўзбекистон жамоаси, 2-турда Исроил вакилларини 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этди.
21 ноябрь куни чемпионатда навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. 3-турда ўзбекистонликлар АҚШни 2,5 : 1,5 ҳисобида мағлуб этган бўлса, 4-турда Ҳиндистон жамоасидан 3,5 : 1,5 ҳисобида устун келди.
Ортга қолган тўрт турдан сўнг, ўзбек шахматчилар 10 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Гуруҳдаги сўнги баҳсда Ўзбекистонга Польша рақиблик қилади.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August