Шакароб дунёдаги энг ёмон таомлар юзлигига киритилди

Бу қизиқ

image

Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистонда машҳур бўлган шакароб салати дунёнинг энг ёмон баҳоланган 100 та таоми рейтингида 42-ўринда қайд этилди. Бу ҳақда дунё бўйлаб таомлар ҳақида маълумот тўплайдиган “Tasteatlas” порталида келтирилган.

“Шакароб – асли Марказий Осиёнинг оддий салати бўлиб, у айниқса Ўзбекистон ва Қирғизистонда машҳур. Таркибига помидор, пиёз, туз, майдаланган қизил ва қора мурч киради. Помидор ва пиёз юпқа қилиб тўғралади, сўнг зираворлар қўшилиб аралаштирилади ва салат тайёр бўлади. Уни кичик идишларда ёки гўшт ва гуручга қўшимча таом сифатида тортиш мумкин”, дейилади изоҳда.

Шу тариқа шакароб рейтингда 5 дан 2.6 юлдузга лойиқ кўрилган. Дунёнинг энг ёмон таоми сифатида Скандинавия мамлакатларининг “Блодплаттар”и қайд этилган. Мазкур қонли блинчиклар Швеция, Финляндия ва Норвегия бўйлаб севилиб истеъмол қилинади. Улар оддий блинчик хамирига ҳайвон қонини қўшиш орқали тайёрланади.

Шунингдек, рўйхатдан Таиланднинг “Хон мхай” овқати ўрин олган. Бу анъанавий ҳашаротлардан тайёрланадиган таом бўлиб, айниқса, Бангкокда машҳур. Ушбу таом ипак қуртларини қовуриб тайёрланади, сўнгра туз, мурч ва баъзан сотувчи томонидан тайёрланган “сирли” соус билан бойитилади. Ушбу газак одатда кўча аравачаларида сотилади.

Маълумот учун, “TasteAtlas” овқатлар рейтинги “TasteAtlas” аудиторияси томонидан берилган баҳоларга асосланган бўлиб, ҳақиқий фойдаланувчиларни аниқлаш ва ботлар, миллатчилик ёки маҳаллийчилик асосидаги баҳоларни эътиборсиз қолдирувчи механизмлар билан ишлайди. Шу билан бирга, тизим билимли фойдаланувчиларни аниқлаб, уларнинг баҳоларига қўшимча қиймат беради. Масалан, “Дунё бўйича 100 та энг паст баҳоланган таом” рўйхати учун жорий йил 16 январгача жами 602 минг 523 та баҳо ёзиб олинган бўлиб, шулардан 389 минг 802 таси тизим томонидан ҳақиқий деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг таом Шакароб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг