Шакардан ҳам хавфлироқ 5 маҳсулот ҳақида биласизми?
Саломатлик
−
31 Август 2021
17545Шакар деганда кўз олдимизга инсон организми учун хавфли бўлган маҳсулотлар келади. Лекин олимларнинг аниқлашича, одам учун шакардан-да хавфлироқ маҳсулотлар мавжуд ва булар кўпчиликнинг кундалик таомлари орасидан жой олишга улгурган. Бугун сиз билан истеъмол қилиш мумкин бўлмаган ва бутунлай воз кечишга арзийдиган 5 хил озиқ-овқат маҳсулоти билан танишамиз.
Транс ёғлар
Бироз нотаниш сўз бўлиши мумкин, аммо кўпчилик ёқтирадиган картошкали фри, тез тайёрланадиган таомлар ва барча қовурилган овқатлар транс ёғларни ўз ичига олади. Aгар улар тез-тез тановул қилинса, қондаги ёмон холестерин миқдорини оширади ва яхши холестерин миқдорини камайтиради. Натижада тананинг барча функцияларининг фаолиятини сусайтиради. Уларни қадоқлашда қисман водородланган ёғдан фойдаланилади ва организмга сезилмайдиган даражада зарар етказади. Таъкидланишича, транс ёғларни истеъмол қилиш юрак касалликлари ва иккинчи тоифа диабет хавфини оширади.
Энергетик ичимликлар
Кўпчилик ширин ва газланган ичимликни хуш кўради. Баъзилар ушбу ичимликларни кунлик истеъмол рўйхатига ҳам киритган. Билиб қўйинг, унинг таркибида 30 граммдан ортиқ шакар мавжуд. Шунинг учун энергетик ичимликлар кофеин, тахикардия ва асаб тизими билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.
Нитрит
Ҳар қандай консерваланган гўштини қайта ишлаб тайёрланган маҳсулотларда нитрит мавжуд: колбасадан тортиб, сосискагача.
Нитритлар маҳсулотларнинг иштаҳани очиб туришига ёрдам беради ва узоқ вақтгача сифати бузилмайди. Aгар улар музлатгичда сақланса, хавф минимал бўлади, лекин илиқ ҳароратда сақланса, ошқозоности бези, ошқозон ва йўғон ичак саратонига олиб келадиган бирикмаларни ҳосил қилади.
Попкорн
Aгар сиз микротўлқинли печда тайёрланган попкорнлар билан фильм томоша қилишни ёқтирсангиз, бу одатингиздан воз кечишни тавсия қиламиз. Попкорнлар қиздирилганда ўзидан перфлуорооктаноик кислотасини ишлаб чиқаради. Ушбу модда инсон организмини саратонга олиб келиши мумкин. Кўриниб турибдики, попкорнлар ҳақиқатан ҳам шакардан кўра ёмонроқ.
Озиқ-овқатга ранг берувчилар
Ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотининг ёрлиғини яхшилаб ўқишни маслаҳат берамиз. 5 ва 6 сариқ рангли бўёқлар билан ёзилган ингредиентлар болаларда аллергия, концентрация ва ақлий бузилишга олиб келиши мумкин. Улар асосан ширинлик ва пишириқларда учрайди.
Энди айтинг-чи, ҳамон ушбу маҳсулотларни истеъмол қилишдан тўхтамайсизми?
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь