Шакарбоев Қўшработ туманига ҳоким бўлди
Жамият
−
15 Июнь 2022
12035Бугун, 15 июнь куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманига янги ҳоким тайинланди. Қўшработ туманида ўтказилаётган халқ депутатлари Қўшработ тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманнинг янги ҳокими номзоди кўриб чиқилди.
Қўшработ тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Ҳиммат Оқбўтаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Дилшод Давронович Шакарбоев номзоди Қўшработ тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Мазкур тайинловга қадар Шакарбоев Самарқанд вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь