Шакар ва ун яна арзонлади
Жамият
−
22 Июнь 2022
86218Жорий йилнинг 13-17 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси”да ун ва шакар нархи пасайди. Бу ҳақда биржа Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ўтган ҳафта ўтказилган савдо натижаларига кўра, биржанинг ун бозори нарх бўйича пасайишни намоён этган. Ҳафта давомида биржа савдоларига 41 тонна 690 килограмм ун қўйилган ва унинг 33 тонна 433 килограмми, яъни 80,2 фоизи сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 2 576 харидор иштирок этган.
Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли ун бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 401,2 минг сўмдан 4 288,0 минг сўмгача, яъни 2,6 фоизга пасайган. Уннинг ўртача кунлик сотув ҳажми 6 687 минг тоннани ташкил қилган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида 1-навли ун бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 4 279,6 минг сўмни ташкил этган.
Шакар
Биржанинг шакар бозорида ҳам нархлар пасайиши қайд этилган. Ҳафта давомида биржа савдоларига 11 тонна 3 килограмм шакар қўйилган ва унинг барча ҳажми сотилган. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 509 харидор иштирок этган.
Кўриб чиқилаётган даврда шакарнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 11 979,0 минг сўмдан 10 627,5 минг сўмгача, яъни 11,3 фоизга пасайган.
Ўтказилган биржа савдолари натижасида маҳаллий шакарнинг экстра категорияси бўйича шаклланган ўртача ҳафталик нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 9 411,0 минг сўмни ташкил этган.
Хабарга кўра, кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 313,9 млрд сўмлик товар ресурслари сотилган. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйган.
LiveБарчаси