Шабданбеков Ташиевнинг ўрнини эгаллади
Олам
−
10 Февраль 9146 1 дақиқа
Жумгалбек Шабданбеков Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жумгалбек Шабданбеков номзоди Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинлаш учун Жогорку Кенешга киритилмоқда.
Жумгалбек Шабданбеков 2020 йилдан буён Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 9-хизмати бошлиғи ва раис ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У 55 ёшда. 2022 йилда Шабданбековга генерал-майор ҳарбий унвони берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Садир Жапаров Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиевнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Ҳозирча унинг нима учун лавозимидан озод этилгани маълум эмас.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль