Шаҳрисабзлик “киракаш”га нисбатан 4 та жиноят юзасидан тергов иши очилди

3-саҳифа 8076
image

Шаҳрисабзлик қурувчини такси ҳайдовчиси 8,5 миллион сўмга чув туширди. Бу ҳақида “Замон” информацион дастури хабар берди. 

Маълум бўлишича, Тошкентда қурувчилик билан шуғулланаётган шаҳрисабзлик фуқаро Ш.Р. 8,5 миллион сўм миқдоридаги пулни оила таъминоти учун бегона шафёрдан почта орқали Шаҳрисабзга бериб юборган. Aммо такси ҳайдовчиси бу пулларни манзилга етказиб олиб бормаган. Ш.Р. фикрига қараганда, ҳайдовчи жабрланувчи ишончига кириб, унинг маҳалладошлари бн танишлиги ҳақида айтган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Р. Ички Ишлар органлари ҳодимларига мурожаат қилган. Гумонланувчи шахс эса Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридан ушлаб келинган. 

“Ўша пайтда барча коммунал тўловларим йиғилиб турган эди. Нима қилишни билмасдан шу ишга қўл урдим. Лекин бу пуллар менга буюрмади”, дейди шафёр пушаймонлик билан. Маълум бўлишича, гумонланувчи ҳудди шундай айбловлар билан аввал ҳам судланган ва унга нисбатан қидирув эълон қилинган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Н. исмли шахсга 4 та жиноят иши билан айблов эълон қилиниб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Эҳтиёт чораси тарзида қамоқ жазоси тайинланган.

Динара Юсупова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 300
Рейтинг: 2.9
t
×