Шаҳрисабзда “Халқ банки” ходимлари 100,5 млн пенсияни “туя қилди”
3-саҳифа
−
13 Июнь 2022
9523Қашқадарёда “Халқ банки” ходимлари 150 нафар фуқаронинг 100,5 миллион сўм пенсия ва нафақа пулларини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан АТ “Халқ банк” Шаҳрисабз филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда банк филиалининг 4-сонли сайёр касса бухгалтер назоратчиси С.И. ва кассири Н.Р. ўзаро тил бириктириб, тумандаги 150 нафар фуқарога жорий йилнинг март, апрель ва май ойлари учун ажратилган 100,5 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини фуқароларга берилишини таъминламасдан, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.
Текширув давомида етказилган зарарнинг тўлиқ қопланиши таъминланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси