Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси вафот этди
Жамият
−
27 Октябрь 2021
6433Бугун, 27 октябрь куни Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси Рустам Қўшоқов 59 ёшида вафот этди.
Маълумот ўрнида, Рустам Қўшоқов 1962 йил 20 май куни Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида туғилган. 25 йиллик судьялик тажрибасига эга.
Фаолияти давомида Қарши туман суди судьяси, Камаши туман суди раиси, жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари каби масъул лавозимларда ишлаган.
Марҳум 2021 йилдан буён Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимида ишлаб келган эди.
LiveБарчаси