Шаҳрам Ғиёсовни мағлуб этган боксчи Жалолов ва Дўсматов жанг қиладиган турнирда рингга чиқади
Спорт
−
01 Апрель
11715Қозоғистонлик Олимпиада чемпиони Дониёр Элеусинов 14 апрель куни Тошкент шаҳрида ўтказиладиган “IBA Champions night” доирасида ўзбекистонлик Саиджамшид Жафаровга қарши рингга кўтариладиган бўлди. Бу ҳақда “Sports.kz” хабар берди.
Манбага кўра, Жафаров ва Элеусинов ўртасидаги жанг 71 килограммгача бўлган вазн тоифасида ўтказилади. Тўқнашув 10 раунд этиб белгиланган.
Қайд этиш жоиз, 33 ёшли Дониёр Элеусинов ўзбек спорти ишқибозларига бегона эмас. У Рио-2016 Олимпиадасининг финал жангида ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсовни мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлганди.
Маълумот учун, IBA юлдузлар оқшоми доирасида ўзбекистонликлардан Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва бошқа кўплаб терма жамоа юлдузлари жанг қилади. Жумладан, Ҳасанбой Дўсматов ўз вазнида испаниялик Самуэль Кармонага қарши IBA жаҳон чемпионлиги камари учун баҳс олиб боради.
LiveБарчаси