Шаҳрам Ғиёсов ниҳоят чемпионлик камарига эга бўлди
Спорт
−
27 Апрель 2019
5847АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди.
Оқшом доирасидаги қизиқарли жангларнинг бирида ҳаваскор бокс бўйича жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Шаҳрам Ғиёсов рингга кўтарилди. Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган чарм қўлқоп устасига америкалик Эммануэль Тэйлор рақиблик қилди.
Ўн раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Шаҳрам кўпчилик кутганидек жангни муддатидан аввал якунлай олмади. Томас Тейлор ҳакамлик қилган жанг якунида Ғиёсов рақибини 99:91, 99:91, 97:93 ҳисобида ғалаба қозониб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди.
Энг муҳими, Шаҳрам Ғиёсов WBA Intercontenintal чемпионлик камарини қўлга киритди.
Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда 8 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (6 та нокаут). Тэйлор эса 26 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган (14 та нокаут). Бугун олтинчи мағлубиятини қарши олди. (1 та нокаут). Фаолиятидаги ягона нокаутини 2017 йилнинг 6 май куни Лукас Маттисдан қабул қилган.
LiveБарчаси