ШҲТ мамлакатларида 40 та терактнинг олди олингани айтилди

Олам

image

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларида 2021 йилда 40 дан ортиқ террорчилик ҳаракатининг олди олинди. Бу ҳақда ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси ижроия қўмитаси директори Руслан Мирзаев бугун, 16 сентябрь куни ўтган йиғилишда сўзлаган нутқида айтиб ўтди. 

“Ваколатли органларимиз томонидан яхши мувофиқлаштирилган ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида ўтган 2021 йилда ШҲТга аъзо давлатларда 40 дан ортиқ террорчилик хуружларининг, террорчилик характеридаги 480 дан ортиқ жиноятнинг олди олинди. Халқаро террорчилик ташкилотларини молиялаштиришнинг 26 та канали очилди ва тўхтатилди”, дейди у.  

Мирзаевнинг сўзларига кўра, ўтган йили ташкилот мамлакатларида халқаро террорчилик ташкилотларининг 60 дан ортиқ яширин ячейкалари бостирилиб, террорчилик ҳаракатларининг олди олинган, уларнинг 1500 нафар аъзоси ва шериклари қўлга олинган, 240 мингга яқин интернет ресурслари блокланган. 

Бирлашган стратегия

Мирзаевга кўра, ШҲТга аъзо давлатлар Афғонистондан келиши мумкин бўлган таҳдидларга жавоб бериш бўйича ягона стратегия ишлаб чиқиши керак. 

“Бу таҳдидларга зудлик билан жавоб бериш ва уларни зарарсизлантириш учун Афғонистонга нисбатан ягона стратегия зарур. Ушбу стратегия бир қатор соҳаларда, хусусан, қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва Афғонистонда чегара хавфсизлигига путур етказувчи бошқа воситалар, миграция, иқтисодий ҳамкорликни олиб кириш ва олиб чиқишни тақиқлаш режимини назорат қилиш соҳасида жамоавий чоралар кўришни талаб қилади”, деди у. 

Қайд этилишича, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларга қарамай, айни дамда мамлакатдаги вазият барқарор танглигича қолмоқда, террорчилик ҳаракати юқори. 

“Толибон” ҳаракати АҚШ ўз қуролли кучларини мамлакатдан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг Афғонистон устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлади. 2021 йил 15 август куни “Толибон” жангсиз Кобулга кирди, Президент Ашраф Ғани эса республикани тарк этди. 6 сентабрь куни “Толибон” бутун Афғонистон ҳудуди устидан назорат ўрнатилгани ҳақида, 7 сентабрда эса қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

теракт ШҲТ

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг