ШҲТ кенгайиши нимани англатади? Бош котиб изоҳ берди

Олам

image

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Чжан Мин ташкилот қадриятларини баҳам кўриши мумкин бўлган янги аъзоларни қабул қилишга тайёр деб ҳисоблайди. У кўп сонли давлатларнинг ШҲТга аъзо бўлиш истаги табиий ва мантиқий жараён эканини билдирди. Бу ҳақда Чжан Мин ассоциацияга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг Ҳиндистондаги йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжуманида маълум қилди

“Мен ШҲТнинг ривожланиши ва кенгайишини илҳомлантирувчи ҳодиса деб биламан. Бу ШҲТ 20 йилдан ортиқ вақт давомида амал қилиб келаётган асосий меъёр ва қадриятлар тобора эътироф этилаётганидан далолат беради”, деди Чжан Мин.

Бош котибнинг таъкидлашича, ШҲТнинг кенгайиши онгли равишда интилинаётган натижа эмас, балки табиий ва мантиқий жараёндир. ШҲТ очиқ ташкилот бўлиб, унинг қадриятлари ва тамойилларига шерик бўлган янги аъзоларни қабул қилишга тайёр.

Чжан Мин ҳозир ШҲТ таркибига саккизта давлат (Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон) аъзо эканини эслатган. Яна тўрт давлат кузатувчи мақомига эга (Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон). Айни пайтда Беларусь ва Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиш жараёни давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, ШҲТга аъзо бўлган ва кузатувчи давлатлардан ташқари 14 та мулоқот бўйича ҳамкор давлатлар ҳам бор. Шу йилнинг 5 май куни Ҳиндистонда Қувайт, Малдив ороллари, Мянма Иттифоқи Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликларига ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақомини бериш бўйича меморандумни имзолаш маросими бўлиб ўтганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ШҲТ Чжан Мин Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг