ШҲТ Бош котиби Комиловга ўринбосар бўлди
Жамият
−
31 Декабрь 2021
7563Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига мувофиқ Владимир Норов Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бугун, 31 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъати йиғилишида Владимир Норов танишитирилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Владимир Норов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажрибага эга.
2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.
Фавқулодда ва Мухтор элчи дипломатик даражасига эга.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Алишербек Пайгамов иштирок этди.
Аввалроқ Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь