ШҲТ Бош котиби Беларусга борди
Олам
−
09 Март 2023
3568Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Бош котиби Чжан Мин Беларусга ташриф билан борди ва республика Ташқи ишлар вазири Сергей Алейник билан учрашди. Бу ҳақда Беларусь дипломатик департаментига таяниб, ТАСС хабар берди.
“ШҲТ Бош котибининг Беларусга ташрифи давом этмоқда”, дейилади хабарда.
Алейник Минни кутиб олар экан, Беларусь мамлакатнинг ШҲТга кириш жараёни билан боғлиқ конструктив ва самарали мулоқотга ишонишини таъкидлади.
Маълумот учун, ҳозирда ШҲТга Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Эрон ташкилотга аъзо бўлиш жараёнида. Афғонистон ва Мўғулистон кузатувчи мақомига эга. 2022 йил сентябрда Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Беларуснинг ҳозирда кузатувчи мақомига эга бўлган ташкилотга аъзо бўлиш механизми ишга туширилди. Озарбайжон, Арманистон, Миср, Камбоджа, Қатар, Непал, Саудия Арабистони, Туркия ва Шри-Ланка диалог ҳамкорлари ҳисобланади.
LiveБарчаси