ШҲТ ҳарбий ташкилот муқобилими? Песков жавоб берди
Жамият
−
15 Сентябрь 2022
11461Ҳеч ким Шанхай ҳамкорлик ташкилотини ҳарбийлаштиришга ва уни кимгадир қарши қаратишга уринмаяпти. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков Самарқандда журналистлар саволларига жавоб бериб, айтиб ўтди.
“Ҳеч ким бундай вазифани қўймайди. Зеро, ШҲТдаги барча муносабатлар бир-бирининг манфаатларини ҳурмат қилиш асосида қурилган”, дейди котиби Дмитрий Песков сўнгги пайтларда Ташкилотнинг ҳарбий тузилма эканлиги ҳақидаги хабарларга жавобан.
У ташкилот фаолияти учинчи томонга қарши қаратилмаганини ҳам қайд этган.
“Бу кимгадир қарши эмас, номида ёзилганидек дўстлик ташкилоти. Ва бу кимгадир қарши эмас, балки бирор нарса учун дўстлик”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ШҲТнинг собиқ бош котиби Рашид Алимов ҳам Ташкилот “ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий иттифоқ эмас”лиги ҳақида баёнот билан чиққан эди.
Ҳулкар Муртазоева
LiveБарчаси