Сержантлар тайёрлаш мактабига киритиб қўйиш учун 12 минг доллар сўраганлар ушланди

Crime

image

Тошкент шаҳрида сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ҳамда ИИБнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро А.Н. ва Д.Н. олдиндан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Ж.ни ИИВ Академияси қошидаги Сержантлар тайёрлаш мактабига ўқишга киритиб қўйиш масаласини 12 минг АҚШ долларига ҳал қилиб беришга келишиб, шундан 6 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Tags

Rate Count

84

Rating

3

Rate this article

Share with your friends