Серхио Рамос тиззасидан операция қилинди

Спорт 2849
image

Мадриднинг “Реал” футбол клуби сардори Серхио Рамос чап тиззасидан муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда футбол клуби сайти хабар тарқатди.

“Операцияни доктор Мануэл Леес “Реал” тиббий хизмати назорати остида амалга оширди. Серхио Рамос яқин кунларда тикланиш жараёнини бошлайди”, дейилади клуб Матбуот хизмати хабарида.

Рамоснинг тикланиши учун камида олти ҳафта керак бўлади. Ҳимоячи камида тўққизта учрашувни ўтказиб юборади.

Қайд этилишича, Рамос “Аталанта” билан Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг иккала ўйинида ҳам иштирок этмайди (24 февраль ва 16 март). Шунингдек, у ўтказиб юборган учрашувлар қаторига Испания чемпионатининг “Уэска” (6 февраль), “Хетафе” (9 февраль), “Валенсия” (14 февраль), “Валядолид” (20 февраль), “Реал Сосьедад” (28 февраль), ва “Атлетико” билан ўйинлари киради.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 114
Рейтинг: 2.9
t
×