Серхио Агуэро Қатардаги ЖЧга бориши мумкин
Спорт
−
19 Февраль 2022
2878Собиқ ҳужумчи Серхио Агуэро Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони режаларида бўлиши мумкин эди. У ҳали ҳам жаҳон чемпионлигига интилишда муҳим рол ўйнаши керак эди. Бироқ тақдир Агуерони ўзи умуман кутмаган синовларга дучор қилди.
Серхио Агуэронинг айтишича, у Аргентина билан шу йил охирида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига боради. Собиқ ҳужумчи нафақага чиққанидан сўнг, Жаҳон чемпионати учун тузиладиган "Альбиселесте" жамоасининг мураббийлар штабига киритилиши мумкинлигини таъкидлади.
Ўтган йили юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли, "Барселона"даги фаолиятини тугатишга мажбур бўлган Серхио фаолиятини давом эттираётганда эди, Қатарда Лионель Скалони жамоаси сафида майдонга тушиши мумкин эди.
Бироқ, 33 ёшли футболчи нима бўлишидан қатъи назар, ҳаракат қилишда давом этишини ва миллий терма жамоанинг 1986 йилдан бери илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритиш истагида иштирок этишига умид қилаётганини айтди.
"Мен Қатардаги жаҳон чемпионатига кетяпман. Бу ҳафта биз мураббийлар штаби билан учрашув ўтказамиз. Мен у ерда бўлишни хоҳлайман. Мураббийлар штабига қўшилиш фикрим бор, мен Скалони ва Чики Тапия билан гаплашдим. Биз буни синаб кўришимиз керак. 1986 йилдан кейин илк бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритсак, унда мен ҳам иштирок этмоқчиман", дейди Серхио Агуэро.
Форвард учта жаҳон чемпионатида ўйнаганидан кейин мураббийлар штаби томонда ўтириш ғалати тажриба бўлиши мумкинлигини тан олди.
"Мен Қатарда бўлишни хоҳлайман, лекин бу қандай содир бўлади? Ҳа у ерда футбол ўйнамайман. Мураббийлар қаторида ўтириш ғалати тажриба бўлади. Ҳақиқат шуки, агар жаҳон чемпионатига борсам, футболчиларимиз билан бирга бўламан, машғулотларга ҳам бораман. Агар терма жамоа билан бўлмасам, Қатарга болаларим билан бирга бораман. Барибир, мен Қатарга терма жамоага озгина мотивация бериш учун бўлса-да, боришим керак” деган аргентиналик собиқ футболчи.
Маълумот ўрнида, Серхио Агуэро бир қатор топ клубларда фаолият олиб борган. Улар орасида “Атлетико Мадрид”, “Манчестер Сити” ва “Барселона” каби жамоаларни кўриш мумкин. Айниқса, Манчестердаги фаолияти уни тарихдаги энг омадли ҳужумчилардан бирига айлантирди. У клублардаги фаолияти давомида 508 та баҳсда иштирок этиб, 282 та гол уришга эришган. Аргентина терма жамоаси учун 101 та учрашувда 41 гол урган.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси