Сергеев фаолиятини Россияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Игор Сергеев фаолиятини Россиянинг "Торпедо" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "Metaratings.ru" хабар берди.

Аслида "Торпедо" шу йилнинг ёзида 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо Сергеевнинг жорий клуби "Тобол" Игорни сотишни истамади. Сергеев эса "Торпедо"га ўтишга қарши эмас. Рус клуби ўзбек ҳужумчисига анча қулай шартнома таклиф қилиши мумкин.

Игор Сергеев ортда қолган мавсумда Қозоғистон чемпионатида 9 та гол уришга муваффақ бўлди.

Маълумот учун, "Торпедо" клубида яна бир ўзбекистонлик футболчи Ҳожимат Эркинов ҳам тўп суради.


Мақола муаллифи

Теглар

Sergeyev Tobol

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар