Сергелининг 12 та ҳудудида сув ўчирилади
Жамият
−
29 Июнь 2022
5536Тошкент шаҳри Сергели туманининг 12 та ҳудудида ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” АЖ хабар берган.
Қайд этилишича, Сергели тумани Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб ТҲАЙ (Тошкент ҳалқа автомобил йўли)дан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ер усти метроси қурилиш жараёнида ҳажми Д-300мм ва Д-1000мм қувурларни кўчириб ўтказиш ишлари олиб борилиши муносабати билан бугун, 29 июнь куни соат 22:00 дан эртага, 30 июнь куни соат 12:00 га қадар ичимлик сув таъминоти тўхтатилади.
Қуйидаги ҳудудларда сув таъминоти вақтинчалик тўхтатилади:
• “Зиёкор” маҳалласи;
• “Номданак” маҳалласи;
• “Қорасув” маҳалласи, поликлиника;
• “Тараққиёт” маҳалласи;
• “Хонобод” маҳалласи, мактаб ва 17 та кўпқаватли уйлар;
• “Қушбеги” маҳалласи;
• “Хонободтепа” маҳалласи, ҳокимият 1-сетор штаби, қабристон, масжид, асфалт завод ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;
• “Қурувчилар” маҳалласи, мактаб ва боғча;
• “Дарё бўйи” маҳалласи, мактаб, боғча, ОБД қозонхона, ўт ўчириш бўлинмаси, қабристон, кўпқаватли уйлар ва ишлаб чиқарувчи корхоналар;
• “Файзли” маҳалласи, боғча;
• “Жалоир” маҳалласи;
• “Қипчоқ” маҳалласи ва масжид.
LiveБарчаси