Сергелидаги омборхонада портлаш юз берди. Бир киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
01 Август 2021
6534Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги омборхона биноларидан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Кеча, 31 июль куни соат 19:30 да Қўшқўрғон маҳалласидаги омборхонада газ-ҳаво аралашмаси портлаган. Ҳодиса оқибатида омборхона биносидан ташқари, мазкур корхонанинг маъмурий биноси ҳам вайрон бўлган. Бундан ташқари, қўшни бинода жойлашган нонвойхона ҳам қисман зарар кўрган.
Портлаш натижасида корхонанинг бир ишчиси вафот этган, уч киши турли даражадаги жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Дастлабки тахминларга кўра, ҳодисага бинода газ сизиб чиқиши сабаб бўлган. Ҳодиса жойида ФВВ қутқарувчилари, ИИВ, прокуратура ва бошқа тегишли идоралар вакиллари иш олиб бормоқда.
Вазирлик бу дастлабки маълумотлар эканини, ҳолат юзасидан янгилик бўлиши билан эълон қилинишини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь