Тошкентдаги қурилиш ишчилари ўртасида юз берган жанжал сабаби маълум бўлди
Жамият
−
17 Июль 2020
25540Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Сергели туманидаги қурилиш ишчилари иштирокидаги жанжал видеоси тарқалди. Тошкент шаҳара ИИББ мазкур жанжал тафсилотларини очиқлади.
Унга кўра, 16 июль куни соат 19:09 да “102” рақамига Сергели тумани Янги Чоштепа массиви қурилиш майдончасининг ёпиқ ҳудудида бир нечта эркаклар ўртасида жанжал юзага келгани ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига мазкур туман ИИО ФМБ ходимлари етиб келишган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан аниқланишича, жанжал 28 ёшли қашқадарёлик Ўлмасбек М. ва андижонлик 30 ёшли Мансурбек К. ўртасида, қурилиш асбоблари сабабли юзага келган. Жанжалга бошқа ишчилар ҳам қўшилганлар.
Ҳозирги вақтда уларнинг шахслари аниқланмоқда. Келишмовчилик натижасида ҳеч кимга тан жароҳатлари етмаган.
Шу билан бирга, ҳодиса тафсилотларини аниқлаш учун Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговолди текшируви ўтказилмоқда. Текширув натижасига кўра ҳодисанинг барча иштирокчиларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади. Қурилиш объекти ишчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди.
LiveБарчаси