Сергелида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият
−
09 Август 2022
4402Тошкент шаҳри Сергели туманининг бир нечта ҳудудларида эртага, 10 август ва 11 август кунлари ичимлик суви таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар сув таъминоти МЧЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, туманнинг Қипчоқ (Хонобод) кўчаси бўйлаб Тошкент ҳалқа автомобиль йўлидан Файзли кўчасигача бўлган ҳудудда ер усти метроси қурилиш жараёнида Д-1000 мм тармоқларни кўчириш учун 10 август соат 10:00 дан 11 август соат 22:00 гача сувни ўчириш жараёнида ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Сергели туманида ичимлик суви тўлиқ тўхтатиладиган маҳаллалар:
“Зиёкор”, “Номданак”, “Қорасув”, “Тараққиёт”, “Хонобод”, “Қушбеги", "Хонободтепа”, “Қурувчилар”, “Дарё бўйи”, “Файзли”, “Жалоир” ва “Қипчоқ” маҳаллалари.
“Суғдиёна”, “Софдил” маҳаллаларида эса ичимлик сув босими пасаяди.
Янгиҳаёт туманида ичимлик суви босими пасаядиган жойлар:
“Қипчоқ”, “Йўлдош”, “Ал-Фарғоний”, “Виқор”, “Олчазор”, “Дўстлик”, “Чортоқ”, “Чарағон” маҳаллалари ва тумандаги Туғруқхона, Поликлиника №37, КВД, Ўликхона, Янгиҳаёт туман ҳокимияти, “Дока хлеб”, Тошкент маҳалласи, Металл завод, 12-автопарк, КНС, “Green park” ва “Эврика” хусусий боғчаси ҳудудида.
Ичимлик суви тўхтатилган ҳудудларга махсус техникада ичимлик суви етказиб берилади.
LiveБарчаси