Сергелида уйдан қочиб юрган ўғил отанинг жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди

Жамият

image

Тошкентда бир неча кун давомида уйига келмаган фарзандни отаси кўчада кўриб, уни дўппослай кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий изоҳ берди. 

Жорий йилнинг 11 август куни соат 22:30 да Тошкент шаҳар ИИББга Сергели тумани Спутник-4 массивида икки эркак жанжаллашаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига ППХ авто-экипажи етиб бориб, жанжалашаётган эркакларни ажратган ва улар Сергели тумани ИИО ФМБ 2-сон ички ишлар бўлимига олиб келинган.

Aниқланишича, 27 ёшли Сирожиддин Э. бир неча кун давомида уйига келмаган. Унинг отаси 52 ёшли Фарруҳ Х. ўғлининг бу ишидан ғазабланиб, уни кечки пайт Сергели-4 массивида кўриб қолади ва уни уриб, баданига жароҳатлар етказади. Олган тан жароҳатлари сабаб Сирожиддин Э. эса шифохонага мурожаат қилган.

Қайд этилган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (“Майда безорилик”) бўйича баённома расмийлаштирилган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

416

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг