Сергелида спиртли ичимликлар дўкони ва сартарошхона ёниб кетди
3-саҳифа
−
21 Апрель 2023
5701Кеча, 20 апрель куни Тошкентда спиртли ичимликлар дўкони ва сартарошхонада ёнғин келиб чиқди. Ижтимоий тармоқларда ёнғин Сергели деҳқон бозорида содир бўлаётгани ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз деб топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Келтирилишича, Тошкент шаҳри ФВБнинг Тезкор бошқарув марказига пойтахтнинг Сергели тумани, Янги Сергели кўчасида жойлашган спиртли ичимликлар дўкони ва сартарошхона биноларининг айвон қисмида ёнғин содир бўлгани ҳақида соат 22:18 да қўнғироқ келиб тушган.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув техникалари зудлик билан етиб бориб, соат 22:36 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ёнғин оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлган фуқаролар йўқ.
“Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки ушбу ёнғин Сергели деҳқон бозорида содир бўлмаган”, дейилган хабарда.
Айни вақтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси