Сергелида 10 яшар бола мудҳиш ЙТҲ қурбони бўлди
3-саҳифа
−
27 Ноябрь 2020
7326Кеча, 26 ноябрь куни Сергели туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 10 яшар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Тахминан соат 13:00 да Лутфукор кўчасида автоювиш шаҳобчасида норасмий ишловчи 19 ёшли Улуғбек Н. Cobalt (давлат рақами 10 N 106 RA) русумли автомобилда бошқарувга рухсат берадиган ҳеч қандай ҳужжатсиз йўлга чиқиб, бошқарилмайдиган чорраҳада пиёдани – 10 ёшли С.М.ни уриб юборган. С.М. олган жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
ЙТҲдан сўнг ҳайдовчи воқеа жойини тарк этган.
Мазкур факт бўйича шу куннинг ўзида, яъни 26 ноябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми ва 117 моддаси 2 қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Улуғбек Н.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
Таъкидланишича, ЙТҲ содир этган ҳайдовчи автоювиш шохобчасида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ишга жойлашмаган, шу сабабли тергов томонидан автоювиш шохобчаси раҳбарига нисбатан тегишли чора кўриш ҳақида арзнома тақдим этилади.
Бундан ташқари, дастлабки тергов давомида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсга бошқарувни топширган автомобиль эгаси ва бошқа шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилади.
Тергов давом этмоқда.
LiveБарчаси