Сергели туманининг номини ўзгартириш таклиф қилиняпти

Жамият

image

"Адолат" СДП марказий кенгаши Тошкент шаҳар Юнусобод тумани "Минор" 50-округидан депутатликка номзод Рустам Умаров Сергели туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. 

Номзоднинг фикрича, туманинг аталиши асл номидан узоқлашиб, ўзгариб кетган. Яъни Сирғали эмас, Сергели деб юритилмоқда. Шунингдек, оммавий ахборот воситалари ҳам туман номини аксарият ҳолларда Сергели деб аташи, автобус ва плакатларда ҳам Сергели деб ёзилиши хато саналиб, ўзгартиришга асос деб билмоқда.

Номзод мана шу камчиликларни инобатга олиб, туман номида янгича дунёқараш ва ўзгаришларнинг негизи бўлиши керак, деган фикрни илгари сурган.

“Сергели – асли Сирғали ота туманининг номи руслашиб кетган. Туман номини ўзгартиришни ва замонавий даврга муносиб ном беришни таклиф этаман. Президентимиз ташаббуси ва шижоатларини инобатга олиб, елкадош бўлиш ҳар биримизнинг ватан равнақи йўлидаги мажбуриятимиздир. Шундай экан, замонавий ёшларимизнинг келажаги ва она тилимизни соф ҳолда сақлаш мақсадида ушбу туманга Истиқбол дея ном беришни мақсадга мувофиқ деб биламан”, дейди номзод ўз таклифида.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели тумани

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг