Сергели фожиаси. Аёл ўзи ва 3 боласини нега ўлдирди?
3-саҳифа
−
04 Апрель 2023
22264Кеча, 3 апрель куни Тошкент шаҳар Сергели туманида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабар берган эдик. QALAMPIR.UZ ҳолатни ўрганиш мақсадида воқеа жойига етиб борди.
Маълум бўлишича, 27 ёшли она ўзи ва болаларини кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан ташлаб юборган. Оқибатда аёл ва 3 фарзанди вафот этган. Воқеа 3 апрель куни соат 19:20 да содир бўлган.
QALAMPIR.UZ марҳума яшаган “Соҳибқирон” маҳалла фуқаролар йиғини биносига борди. Афсуски, маҳалланинг раиси ёки ўринбосарлари билан учрашиш имкони бўлмади. Қўшнилардан бирининг маълум қилишича, жаноза маросими қизнинг келин бўлиб тушган уйида ўтказилади. Шу маҳаллада 35 йилдан буён истиқомат қиладиган маҳалла фаоли Қобилжон Расуловнинг айтишича, марҳума ва унинг оиласи намунали оилалар қаторида бўлган.
“Соҳибқирон маҳалласида 35 йилдан буён истиқомат қиламан. Тунда содир бўлган ҳолатдан бугун эрталаб хабар топдим. Аёл ўзи ва фарзандларини нима учун 9 қаватдан ташлаб юборгани ҳақида маълумотим йўқ. Бир нарсани айтишим мумкин, оила жуда ҳам намунали оилалардан эди. Шу вақтгача қўни-қўшнилар билан сан-манга бормаган. Доим катталарга ҳурмат билан яшаб келишган. Ҳолат билан прокуратура шуғулланмоқда. Келин жуда яхши эди. Турмушга чиққан оиласи бор эди. Аввал боғчада ишлаган”, дейди “Соҳибқирон” МФЙ фаоли Қобилжон Расулов.
Маҳаллада яшайдиган аёлларнинг айтишича, марҳумада руҳий ўзгаришлар сезишмаган. У жуда яхши ва муомалали аёл бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-(қасддан одам ўлдириш) ва 103-(ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
“2022 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўзи муқаддам яшаб келган уйида ёнғин содир бўлгани сабабли онасининг Сергели туманидаги уйига вақтинча яшаб туриш учун келган. Аёл ўзи ва фарзандларини қасддан ўлдириш мақсадида уйнинг ётоқхона қисмидан аввал фарзандлари ундан сўнг ўзини ҳам ташлаб юборган.
Тергов гуруҳи томонидан ушбу фожианинг барча эҳтимолий сабабларини синчковлик билан текшириш мақсадида қатор тергов тахминлари ишлаб чиқилган. Хусусан, оилавий келишмовчилик, марҳумада кузатилган руҳий ўзгаришларга олиб келган сабаблар, ўз-ўзини ўлдириш даражасига келтириш ва бошқа тахминларнинг барчаси дастлабки тергов жараёнида батафсил текширилади”, дейди Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Расулжон Ботир ўғли.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь