Сардор Ўртач оёқларидан ажралиши мумкин
Маданият-санъат
−
29 Декабрь 2023
30815Машҳур турк қўшиқчиси Сардор Ўртач тарқоқ склероз (multiple sclerosis) касаллиги билан курашмоқда. Хонанда бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги жонли эфир вақтида маълум қилди.
53 ёшли хонанданинг айтишича, бу бедаво касаллик ҳисобланади.
“Ҳатто ўзим пойабзалимни ечишга қийналаман. Оёғимдан ажралишим мумкин. Умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади”, деган хонанда.
Ўртач 2014 йилда ирландиялик модель Хлоя Лоунан билан турмуш қурган, бироқ жуфтлик 2019 йилда ажрашган. Турк қўшиқчиси айни дамда тушкунликда эканини таъкидлаган.
“Бу севгим ёки ажралишим туфайли эмас. Ягона сабаб менинг касаллигим. Мен отам ва укамни йўқотдим, бу пандемиядан кейин менга жуда ёмон таъсир қилди. Тасаввур қилинг, мен энди велосипедда ҳам юролмайман. Бу ҳолат мени безовта қилмоқда”, дея қўшимча қилган у.
Машҳур хонанда ҳозир унинг ҳаётида ҳеч ким йўқлиги ва ёлғизлигидан куйинган.
“Айниқса, мен ота бўлишга кечикдим. Худо ҳамма нарсага қодир. Ундан фарзандли бўлишни сўрардим”, деган Сардор Ўртач.
Маълумот учун, тарқоқ склероз (MS) аутоиммун касаллик бўлиб, унда мия ва орқа мия нерв ҳужайраларининг қопловчи мембранасининг шикастланиши кузатилади. Бу эса асаб тизимини ишдан чиқаради, оқибатда жисмоний, ақлий ва баъзан психиатрик муаммоларни ўз ичига олган бир қатор белгилар ва аломатлар пайдо бўлади. У сурункали бўлиб, вақти-вақти билан кучайиб боради, беморларда турли даражадаги ногиронликка олиб келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанг санъати устаси, таниқли хитойлик актёр ва Голливуд юлдузи Жеки Чан оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида маълум қилган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь