Серблар рус қуролига қойил қолди
Олам
−
31 Июль 2019
5429Сербия Президенти Aлександар Вучич ва мамлакатнинг бошқа расмийлари Россиядан ҳарбий техникаларни топшириш маросимида иштирок этиб, бепул етказиб берилган техникалар учун ўз миннатдорликларини билдирди.
Бу ҳақда Lenta.ru хабар бермоқда.
Сербия раҳбари шунингдек, йил охирига қадар Россиядан мамлакатга яна 7 та вертолёт ва 10 та танк келишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбий техникасини етказиб бериш Сербия қуролли кучларининг жанговар тайёргарлигини сезиларли даражада оширади.
Руминия оммавий ахборот воситалари эса Руминия расмийлари Дунай дарёсида Сербия учун мўлжалланган рус танклари ва зирҳли транспорт воситаларини тўхтатиб қўйгани ҳақида хабар берди.
Худди шу куни Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумот ҳақиқатга зид эканини билдирди.
LiveБарчаси