“Ну, погоди!” муаллифларидан бири вафот этди

Маданият-санъат 7913
image

Россиялик ёзувчи ва сценарий муаллифи Александр Курляндский бугун, 21 декабрь куни Москвада вафот этди. Бу ҳақда унинг дўсти Александр Лебедев маълум қилган

"У бугун узоқ давом этган касалликдан сўнг вафот этди", дейилган манбада. 

Курляндский 1938 йил 1 июлда туғилган. У 1961 йилда В.В.Куйбышев номидаги Москва инженер-қурилиш институтини тугатган. 1964 йилдан ёзувчиликдаги профессионал фаолиятини бошлаган. 

Курляндский "Сеними, шошмай тур!" мультсериалининг муаллифларидан бири ҳисобланади. 

Курляндский СССР Давлат мукофоти билан, шунингдек, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган артист мукофоти билан тақдирланган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 228
Рейтинг: 3
t
×