Сенатор ўлим жазосини қўллаш таклифини берди
Олам
−
13 Сентябрь 2019
9794Aёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик, зўрлаш бўлганда ўлим жазосини жорий этиш таклифи Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати Мурат Бахтиёр ўғли томонидан киритилмоқда, дея хабар беради Казинформ.
Қозоғистон Республикаси Парламенти юқори палатасининг веб-сайтига сенатор оғир жиноятлар учун жазо чоралари ҳақида ўз фикрини билдирган видео жойлаштирилди.
"Зўравонлик, аёлларни зўрлаш, айниқса кичик болаларни зўрлаш, уларни ўғирлаш, умуман одам ўғирлаш - бу жиддий жиноятлар. Aфсуски, бизнинг Жиноят кодексимизга мувофиқ, бундай жиноятлар учун ҳали ҳам етарли даражада қаттиқ жазолар қўлланилади. Сўнгги йилларда биз, бир гуруҳ сенаторлар, оғир жиноятлар учун ўлим жазоси масаласини кўтардик. Aфсуски, бу қўллаб-қувватланмади. Парламент аъзоси сифатида болаларга ва аёлларга қарши оғир жиноятлар учун ўлим жазосини тайинлашимиз керак, деб ўйлайман” деди Мурат Бахтиёр ўғли.
LiveБарчаси