Сенатор эди, энди Президент бўлмоқчи. Мэнни Пакьяо сайловда иштирок этади  

Спорт 4065
image

Мэнни Пакьяо исми билан таниқли бўлган филиппинлик боксчи ва сенатор Эммануэль Дапидран Пакьяо 2022 йилги сайловларда президентлик учун курашади. Бу ҳақада CNN ёзмоқда. 

“Сенатор Мэнни Пакьяо 2022 йилги сайловда президентликка номзод сифатида ўзи раҳбарлик қилаётган “Филиппин Демократик – Халқ ҳокимияти” партиясидан қатнашади”, дейилади хабарда.

Қайд этиш керакки, бундан аввал “Филиппин Демократик – Халқ ҳокимияти” партиясидан сенатор Кристофер Бонг Гога мамлакат президентлигига номзод бўлиш таклиф қилинган. Бироқ, унинг ўзи бунга қизиқмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Филиппиннинг амалдаги Президенти Родриго Дутерте 2022 йилги сайловларда мамлакат вице-президентлиги учун номзод сифатида расман кўрсатилган.

Маълумот ўрнида, филиппинлик боксчи 2016 йилда ўзининг профессионал фаолиятига якун ясаган. Бу даврда у 72 та жанг ўтказган ва 62 тасида ғалаба қозонган, 8 марта мағлуб бўлган. У вазнидан қатъи назар барча давр ва халқларнинг энг кучли боксчилари рейтингида 5-ўринни эгаллаган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 136
Рейтинг: 3
t
×