Сенат таркибида янги қўмита ташкил этилди

Жамият 3517
image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 июнь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Сенаторлар ялпи мажлисни Сенат таркибида янги Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасини тузиш масаласини кўришдан бошлади.

Муҳокамалардан сўнг, сенаторлар янги қўмита тузилишини маъқуллади. Сенатор Фарҳод Боқиев ушбу қўмита раисининг ўринбосари этиб сайланди.

Таъкидланишича, қўмита давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш соҳасини мувофиқлаштириб боради ва бу борада доимий назоратни амалга оширади.

Маълумот ўрнида, Фарҳод Эсанович Боқиев — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган, 2020 йилнинг 17 январида Сенат аъзолигига сайланган.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Сенат таркибида 9 та қўмита мавжуд эди.

 

Юлдуз Абдурашидова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3.1
t
×