Сенат 27-ялпи мажлисда Олий суднинг янги раисини сайлайди
Жамият
−
11 Июнь 2022
12354Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 13 июнь куни чақирилади. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди.
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида бир қатор масалалар кўриб чиқилиши назарда тутилган. Жумладан, ялпи мажлисда “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги, “Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари кўриб чиқилади.
Шунингдек, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилади.
13 июнь куни соат 11:00 да ўз ишини бошлайдиган Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь